Qarg'ish olmay duo olgin odamzod!

Она рози Худо рози дейдилар.
Охиратда дуо қози дейдилар.
Карғиш олсанг дўзoх ўзи ейдилар.
Карғиш олмай,дуо олгин Одамзод!

Ранжитмагин тирик жонки қалбини.
Ундан кўра бўлса олгин дардини.
Букиб қўйма,мағрур турган қаддини.
Карғиш олмай,дуо олгин Одамзод!

Парваришлаб эъзозласанг аёлни.
Икки дунё кўрмагайсан заволни.
Ажратолсанг харом билан халолни.
Қарғиш олмай,дуо олгин Одамзод!

Мол дунёга алданиб хам қолмагин.
Дўсти ёрдан хабар олиб толмагин.
У дунёга юзинг билан қаро бормагин.
Карғиш олмай,дуо олгин Одамзод!

Пешонамга битилганим~шу дема.
Тақдиримдан кутилганим~шу дема.
Оч нахор колгин,биров хаққини ема.
Каргиш олмай,дуо олгин Одамзод!

Категория: ONA HAQIDA SHERLAR | Добавил: ADMIRAL (20.04.2017)
Просмотров: 7589 | Теги: qiziqarli sherlar, ajoyib sherlar, manoli shelrar qarg'ish haqida sher, eng zo'r sherlar, ota ona, mazmunli sherlar to'plami, onalar haqida sherlar | Рейтинг: 5.0/48

O'xshash she'r va hikoyalar
Всего комментариев: 0
avatar
close