МЕНЮ САЙТА
Подбор по параметрам
200
Популярные стихи и рассказы
Читайте информацию
Наш вопрос
Bizning sayt sizga yoqdimi?
Barcha javoblar: 152
Счетчик
Statok.net
Онлайн всего: 8
Гостей: 7
Пользователей: 1
Ortegaroat
Главная » 2018 » Февраль » 28 » Erkak ichidagi eng yovuz dushman...
Erkak ichidagi eng yovuz dushman...

Муваффақият ташқи омилларга қарши жисмонан курашиш билан ҳисоблашмайди. Унинг бош ғалабаси ичкарида, онг-шуурда ўрнашиб олган шубҳа-гумон, иккиланишга қарши содир бўлиши керак. Боиси асоссиз ҳислар муваффақиятимизнинг бош тўсиғидир.

«Ҳаётда «кар-кўр» бўлиб, ўзига ишониб яшаганларгина ғолиб бўлади.» – Марк Твен

Ҳаётда муваффақиятли бўлиш учун феъл-атворда икки хусусият бўй кўрсатиши керак: мустақил фикр ва ишонч.

Гап шундаки, инсон билим ва ҳақиқатлар чегараси сари қанча яқин борса, бошқаларнинг фикри билан ҳадеб ўртоқлашса, унинг муваффақиятли бўлиш имкони шу қадар қисқариб боради.

Ҳаёт шундай яратилган – унда ғолиблар кам, мағлублар эса бисёр. Буни рақобат дейиш мумкин. Аммо кўриниб турган воқеалар, кимнингдир биздан ўзиб кетаётгани бизни мағлуб дейиш учун асос эмас. Ғолиблик – инсон руҳиятининг тубида ётган бойлик.

Конькичи ёки чанғи устасининг муваффақиятсиз акробатик намойиши оддий томошабин учун спортчида моҳирликнинг етишмаслиги бўлиб кўриниши мумкин. Аммо спортчи билан унинг маҳорати ҳақида суҳбатлашсангиз, у сизга муваффақиятсиз якун топган ҳаракат ҳам муваффақиятлиси каби зарур эканлигини таъкидлайди. Улар аслида омадсиз уринишлар сабабли юқори даражага эришишган.

Спортчилар ҳаракати мобайнида руҳий ҳолат мувозанатини йўқотмасликлари учун бир нечта омилга суянадилар. Улардан бири – ўзининг саломатлигини ҳимоя қилиш, жонини омон сақлаш. Ҳар гал мусобақага киришаётган спортчи жонини гаровга қўяётганини билиб туради. Ғалаба учун кураш беллашув жараёнида ҳаёт учун курашга айланади.

Инсон ҳам кўпинча янги мақсадга киришганида ички ишончни оширишга муҳтож. Аммо бу ишонч жонини ҳимоя қилиш учун эмас, ўзига бўлган ҳурматни оширишга йўналтирилади.

У ёки бу масалада рад этилсак, хулоса икки хил бўлади – касбий ёки шахсий жиҳатларимиз етарли эмас (А), ёки бирор осонгина баҳона тўқиш (Б). Аксариятимиз иккинчи хулосани маъқул кўрамиз. Мисол учун, «мен куйлашни эплай олмадим» дейиш ўрнига «залнинг акустик ҳолати жуда ёмон экан» деймиз. Чунки энг осон ҳимоя орқали ўзимизга бўлган ҳурматни йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.

Бир томондан, инсон ҳадеб ўзини айблаш механизмини ишга солмаслиги ҳам керак. Акс ҳолда, биз ҳаттоки муваффақиятсизлик босқичига ҳам етиб бора олмаймиз. «Бу ерда ишлаш учун ёшлик қиламан!», «Ишсиз бўлганим учун унга ёқмаслигим аниқ», «У ерда мендан ҳам профессионаллар бор» каби ўй-фикрлар бизни ғалаба учун курашга кириб улгурмасимиздан мағлуб қилади.

Унутманг, эркакнинг омади, эркакнинг тақдири – у ўзини энг юқори даражага муносиб баҳолашига боғлиқ.

Кўриниб турибдики, биз кези келганда қанчалик «кар ва кўр» бўлиб, атрофга ҳадеб диққат билан назар ташлаш, одамларнинг фикрига қулоқ тутиш одатидан воз кечсак, руҳимиз шу қадар соғлом ва ўзимизга бўлган ишонч шу қадар юқори бўлади.

Мактабда, коллеж ёки университетда аъло баҳоларга ўқиган, юксак ишонч билдирилган инсонларнинг бир қисмигина келажакда муваффақият қозона олади. Боиси фақат мана шу – муваффақият қозонган кишилар ўзини қадрлаш сифатига эга бўлишади. Бу сифатнинг пойдевори – устозлар мақтови, ота-она ишончи бўлиб, у инсонга ўзини бошқалардан ажралиб турадиган, фавқулодда зукко ва бошқаларга ўрнак бўладиган даражада вояга етишида ёрдам беради.

Ўзининг қадрига етган инсон иш, муҳаббат ва бошқа бирор синовда рад жавобини олса, тушкунлик гирдобига ғарқ бўлмайди. Аслида бу рад жавоб уни муқаррар ҳалокатдан асраб қолганига ишонади. Келажакда инқирозга учрагандан кўра, ҳозир келажак учун муносиб бўлиш имконини қўлга киритиш муҳимроқ эмасми?

Мана шу – ўз-ўзини ҳимоя қилиш дегани. Биз ҳақимиздаги кимнингдир фикри, бизга берилган баҳо – энг кучли қурол бўлиб, келажагимизни ўзгартириб юбориши мумкин. Ўтмишдаги омадсизлик сизни таъқиб қилишига йўл қўйманг.

Ўз қарорингни бошқаларникидан муҳимроқ билиш муваффақиятга эришишда аҳамиятли хислат.

Одам табиатан тушкунликка мойил бўлади. Шу туфайли ҳар ким билан ҳам суҳбатлашиш мақсадга мувофиқ эмас.

Сиз минорага чиқишни орзу қилган бақалар ҳақидаги матални эшитган бўлсангиз керак. Юзлаб бақалар орасидан биттасигина минорага чиқишга муваффақ бўлади. Боиси, у кар бўлади ва томошабин бақалар айтган «чиқа олмайсан, сен бақасан, бу ер жуда баланд, қулаб тушасан» каби қичқириқларни у эшитмаган бўлади.

Ёки, илмнинг қайд этишича, аэродинамика қоидаларига кўра, ари учмаслиги керак экан. Эҳтимол, у бундан бехабарлиги учун ҳам уча олар. Шунинг учун руҳиятимизга салбий таъсир қилувчи гап-сўзлардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак.

Имкониятга таваккал қилиб эришиш мумкин. Таваккал қилиш лозим бўлган вазият шубҳа-гумонга тўла бўлади. Шубҳа-гумон бу – сиз. Истагингиз эса – ишонч. Истакнинг устун бўлиши ғалабага эришишнинг 90 фоизини таъминлайди. Ички хоҳишнинг кучи шубҳани енгса, сўнг ишонч мустаҳкамланади.

Бугун – сиз кеча ташвишланган эрта. Шуни ёдда тутинг. Рингга кўтарилаётган боксчи мағлубият учун жанг қилмайди. Сувга сакраётган спортчи бир зум тўхтаса, ҳаётини бой беришини билади. Қуш ожиз бўлгани учун ҳам унга қанот берилган. Сиз ҳам тақдир билан ҳар гал юзлашаётганингизда уни жасурлик билан қарши олинг. Муваффақият қозониш учун муваффақиятга бўлган эҳтиёж муваффақиятсизликка нисбатан қўрқувингиздан ҳар лаҳза устун бўлсин.


Manba: Sof.Uz


17:44
Категория: Erkaklar uchun / erkaklar bo'limi | Просмотров: 1707 | Добавил: ADMIRAL | Теги: yangiliklar olami, erkaklar bo'limi, antiqa malumotlar, qiziqarli malumotlar, dushmanlar, erkaklar ichidagi, erkak ichidagi eng yovuz dushman, qiziq | Рейтинг: 5.0/11
Barcha izohlar: 0
avatar
Вход на сайт
Категории раздела
Antiqa dunyo yangiliklari / xorij xabarlari [104]
Antiqa qiziqarli malumotlar / ajoyib xabarlar [221]
Antiqa foydali maslahatlar / Kerakli maslahatlar [160]
Antiqa psixologik testlar / qiziqarli o'yinlar [66]
Antiqa sport yangiliklari / futbol xabarlari [25]
Antiqa shou biznes yangiliklari [27]
Antiqa tehnologiyalar / 21-asr tehnologiyasi [16]
Antiqa avtomobil olami / mashinalar haqida [8]
Antiqa munajjimlar bashorati / burjlar olami [20]
Antiqa yulduzlar biografiyasi / sanatkorlar haqida [4]
Antiqa pishiriqlar / pazandalik sirlari / ayollar oshxonasi [69]
Antiqa telefonlar sirlari / android / smartfon / nokia [17]
Antiqa sherlar / tasirli sherlar / armon ayriliq haqida sher [0]
Antiqa dunyo mamlakatlari haqida [1]
Antiqa tortlar / tort tayyorlash retseptlari [5]
Antiqa Salatlar / salat tayyorlash sirlari [10]
Kino va Seriallar haqida / hind / koreys / turk / voqealar rivoji [39]
Qo'shiqlar matni / qo'shiq so'zlari [5]
Yurtimiz yangiliklari / yurtimiz xabarlari [15]
Salomatlik sirlari / Tibbiyot yangiliklari [67]
Ayollarga maslahatlar / qiz bolaga maslahat [45]
Erkaklar uchun / erkaklar bo'limi [10]
Bolalar salomatligi / bola tarbiyasi [19]
Keksalar salomatligi / qariyalar uchun [0]
Kompyuter darsliklari / kompyuterni o'rganamiz [6]
Psixalogiya haqida / psixolog maslahati [14]
8-Martga sherlar / ayollar uchun sherlar tabriklar [0]
21-mart uchun tabriklar / sherlar / bayram tabriklari [6]
1-Aprelga hazil sherlar / hazil sherlar / prikol sherlar [2]
Referatlar / diplom ishi / dars ishlanmalar / mustaqil ish [0]
Ertaklar olami / bolalar uchun ertaklar [0]
IELTS материалы | Ielts materiallari | Книги | Kitoblar [0]
Fotoshop darslari / photoshop darslari / fotoshopni o'rganamiz [1]
Mobil telefonlar olami / yangi chiqqan telefonlar [12]
Kompaniyalar yangiliklari / UMS UCELL BEELINE / Tariflar [6]
Tarixga nazar / tarix haqida / afsona [3]
Yurtimiz yangiliklari / Mahalli xabarlar [39]
Fikr mulohazalar / Qiziqarli maqolalar [27]
Go'zallik sirlari / Chiroyli bo'lish / Chiroyli qomat siri [13]
Boy bo'lish sirlari / Pulni ko'paytirish / Badavlat bo'lish [8]
Web va Wap masterlar uchun maqolalar va maslahatlar [1]
Поиск
Архив записей
Комментарии
21.09.2018
24.06.2018
09.01.2018
04.01.2018
04.01.2018
04.01.2018
04.01.2018
Copyright MyCorp © 2018